Янги йил арафасида Tashkent City'да MacCoffee сиз билан яхши кайфият улашади: гўзал манзарали фотозоналар, 360° бурчак остида камерага суратга олиш имконияти, аниматорларнинг чиқиши, танловлар, совринли ўйинлар. Шунингдек, нафис қуюқ кўпикли ва ҳақиқий қора шоколадли бетакрор MacCoffee Cappuccino Di Torino таъмидан баҳраманд бўлишингиз мумкин бўлади.
Қуйидаги шартларни бажариб, бренд термокружкалар, термос ва MacCoffee Cappuccino Di Torino қаҳвасининг каттагина захираси каби совринлар қўйиладиган ҳар кунги ўйин иштирокчисига айланишингиз мумкин:
- MacCoffee ёки MacCoffee Cappuccino Di Torino айдентикаси билан сурат олиш
- Instagram'да @maccoffee3in1.uz саҳифасини белгилаган ҳолда, Stories орқали бўлишиш
Ёқимли бонус сифатида эса MacCoffee сизни бир финжон мазали MacCoffee Cappuccino Di Torino билан меҳмон қилади.
MacCoffee'нинг тематик зоналарида ҳар ким ўзи учун қизиқарли машғулотни топа олади. Байрам ҳудудида болаларнинг вақтини чоғ қилувчи, танлов ва томошалар ўтказувчи замонавий жаноб ва хоним Санталарни учратишингиз мумкин. Уларнинг дўстлари бўлган элфлар ҳам барча меҳмонларга байрамона кайфият улашишади.
Суратга олиш ихлосмандларини MacCoffee'нинг Италия кайфиятидан илҳомланиб яратилган турли ноёб фотозоналари бефарқ қолдирмаслиги аниқ. Махсус байрамона экранда эса сиз ўзингиз улашган MacCoffee билан боғлиқ Stories'ни кўришингиз мумкин бўлади.
MacCoffee'нинг махсус дастури 31 декабрга қадар ҳар куни соат 16:00дан бошланади.
Хурсандчиликдан завқ олинг, MacCoffee билан бирга байрам муҳитига шўнғинг!
Ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларда MacCoffee янгиликларини кузатиб боринг. Олдинда сизни кўплаб қизиқарли ҳодисалар кутмоқда.
Instagram: maccoffee3in1.uz
Facebook: macCoffee3in1.uz
Telegram: MaccoffeeUzb
Реклама ҳуқуқлари асосида