• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 15 декабря 2021

БМТ Термиз орқали Афғонистонга гуманитар ёрдам жўнатди

Октябрь-ноябрь ойларида ҳаво ва қуруқлик орқали Термизга етказилган гуманитар ёрдам Афғонистонга олиб кетилди.

843
0
www.unhcr.org

Юклар Ўзбекистон ҳукумати кўмагида Термиз юк марказида ташкил этилган БМТ Қочқинлар бўйича олий комиссарлигининг гуманитар марказидан жўнатилди. 

Қайд этилишича, гуманитар ёрдамга ошхона жиҳозлари ва пластмасса чойшаблар каби 40 тоннага яқин асосий ёрдам буюмлари киради. 

"Биз БМТ Қочқинлар бўйича Олий комиссарлигига энг зарур бўлганда тез инсонпарварлик ёрдамини кўрсатиш имконини бераётган Ўзбекистон ҳукуматининг доимий ёрдамини қадрлаймиз. Ҳозир миллионлаб афғонлар озиқ-овқат таъминотидан маҳрум бўлиб, қаҳратон қишдан омон қолиш учун ўта заиф бўлиб қолган бир пайтда, одамларнинг ҳаётини сақлаб қолиш ва гуманитар инқирознинг олдини олиш учун шошилинч ёрдам талаб этилади", - деди БМТ Қочқинлар бўйича Олий комиссарлигининг алоқалар бўйича катта ходими жаноб Франк Ремус.

Маълумот учун, аввалроқ, БМТнинг Афғонистон учун ажратган гуманитар ёрдами Ўзбекистон орқали етказилиши ҳамда мазкур ёрдамни ўз ичига олган биринчи самолёт Дубайдан Ўзбекистонга келгани ҳақида хабар бергандик

843
0