• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 6 декабря 2021

Шавкат Мирзиёев Нур-Султон шаҳрида Қасим-Жомарт Тоқаев билан музокара ўтказди

Икки давлат раҳбарлари савдо-иқтисодий, халқаро ва минтақа кун тартиби юзасидан фикр алмашди.

843
0
president.uz

Бугун, 6 декабрь куни Оқўрда қароргоҳида Ўзбекистон президентини расмий кутиб олиш маросими бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Матбуот хизмати хабар берди.

Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди. Ўзбекистон ва Қозоғистон давлат мадҳиялари янгради.

Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Қасим-Жомарт Тоқаев фахорий қоровул олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини бир-бирига таништирдилар.

Сўнг давлат раҳбарларининг тор доирадаги музокаралари бўлиб ўтди.

Самимият ва ишонч руҳида ўтган учрашувда етакчилар кўп қиррали Ўзбекистон-Қозоғистон шериклигига доир кенг кўламли масалаларни, шу жумладан сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни кўриб чиқдилар, халқаро ва минтақа кун тартиби юзасидан фикр алмашдилар.

"Ўзаро савдо ортмоқда. Жорий йилда товар айирбошлаш рекорд даража - 4 миллиард долларга етиши кутилмоқда.

Автомобилда ва темир йўллари орқали юк ташиш ҳажмлари ошмоқда. Авиақатновлар тўлиқ қайта тикланди, янги йўналишлар очилмоқда. Етакчи корхоналаримиз кооперацияни муваффақиятли кенгайтирмоқда. Кейинги йилларда иқтисодиётнинг деярли барча тармоқларида қўшма корхона ва лойиҳалар сони 6 баробарга ошди”, – деди Шавкат Мирзиёев.

Кейинги йилларда қўшма корхоналар сони 6 баробарга ошди. Костанайда автомобиль, автобус ва қишлоқ хўжалиги техникасини ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Туркистон ва Чимкентда замонавий тўқимачилик ва маиший техник корхоналари ишга туширилди. Ўзбекистонда қозоғистонлик ҳамкорлар билан биргаликда энергетика, саноат, кимё, озиқ-овқат тармоқлари, қурилиш соҳасида қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Минтақа давлатлари раҳбарларининг мунтазам маслаҳат учрашувлари ўз самарасини кўрсатди. Очиқ ва ишончли мулоқот учун ноёб майдон шаклланди.

Ўзбекистон ва Қозоғистон БМТ, МДҲ, ШҲТ, ИҲТ, Туркий тилли давлатлар ташкилоти ва бошқа тузилмалар доирасида ҳам фаол ҳамкорлик қилмоқда.

“Бугун икки томонлама стратегик шериклигимизни иттифоқчилик муносабатлари даражасига кўтариш тўғрисида тарихий қарор қабул қиламиз. Бу нафақат мамлакатларимиз, балки бутун минтақанинг изчил тараққиёти, барқарорлиги ва равнақи учун улкан аҳамиятга эга бўлади”, – деди Ўзбекистон президенти.

843
0