• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 24 декабря 2021

Шавкат Мирзиёев Озарбайжон президентини 60 ёшга тўлиши билан табриклади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон раҳбари Илҳом Алиев билан телефон орқали мулоқот қилди.

658
0
president.uz

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 24 декабрь куни Озарбайжон президенти Илҳом Алиев билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда президент Матбуот хизмати хабар берди.

Давлат раҳбари Илҳом Алиевни 60 йиллик юбилейи билан самимий табриклаб, унга мустаҳкам соғлик, фаровонлик ва катта муваффақиятлар, биродар Озарбайжон халқига эса тинчлик-осойишталик ва равнақ тилади.

Етакчилар Ўзбекистон-Озарбайжон стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатлари кун тартибидаги долзарб масалаларни кўриб чиқдилар.

Савдо-иқтисодий алоқалар ижобий суръат билан ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди: ўзаро савдо кўрсаткичлари барқарор ошиб бормоқда, етакчи корхоналар кооперацияси кенгаймоқда. Шу ойда Баку шаҳрида саноат кўргазмаси ва ишбилармонлар кенгашининг навбатдаги йиғилиши муваффақиятли ўтказилди. Икки томонлама маданий-гуманитар дастур доирасида фаол алмашинувлар давом этмоқда.

Давлат раҳбарлари устувор тармоқ ва йўналишларда, шу жумладан машинасозлик, энергетика, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва логистика соҳаларида амалий ҳамкорлик бўйича лойиҳаларни жадал илгари суриш муҳим эканини қайд этдилар.

Минтақавий сиёсат ҳамда халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди. Бўлажак тадбирлар режаси кўриб чиқилди.

658
0