• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Реклама 12 декабря 2021

Фукуок ороли: бутун оилангиз учун эртакнамо таътил уюштиринг

Prestige Travel сайёҳлик компанияси Фукуок оролида бутун оилангиз учун янги йил таътилини эркатлардаги каби ўтказишни таклиф қилади.

1637
0

Фукуок – ғарблик сайёҳлар аллақачон севиб танлайдиган Вьетнамдаги энг катта орол. У Таиланддаги яна бир машҳур курорт – Самуининг қирғоқларини ювиб турувчи Сиам кўрфазининг ўртасида жойлашган. Бу ўзининг пойтахти, халқаро аэропорти, меҳмонхоналари ва ҳар қандай дид ҳамда чўнтакка мос келувчи мамлакатнинг ривожланган қисмидир. Курорт ҳамюртларимизни нималар билан ўзига жалб қилиши ҳақида Tatil.uz компанияси менежери Камола Расулева сўзлаб беради.

«Марварид» соҳилларга саёҳат

Фукуокни кўпинча «марварид» орол дейишади ва чиндан ҳам у Жануби-Шарқий Осиёнинг ўзига хос безагидир: у инсон қўли тегмаган табиати, қордек оппоқ пляжлари, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда таътилни юқори даражада ўтказиш учун яратилган барча шароитлари билан кишини лол қолдиради.

Prestige Travel сайёҳлик компанияси Uzbekistan Airways авиакомпанияси билан ҳамкорликда ватандошларимиз учун ушбу ажойиб оламга саёҳатни ташкиллаштирмоқда. Биринчи омадли сайёҳлар у ерга 25 декабрдаёқ учишади.

Рейслар ҳар 9 кунда шинам Boeing 787 Dreamliner самолётларида амалга оширилади. Вьетнам ва шу жумладан оролда ҳозир осойишта эпидемиологик вазият ҳукм сурмоқда, меҳмонхоналарда эса барча зарур санитария меъёрларга жиддий риоя этилмоқда. Ушбу йўналиш бўйлаб саёҳат қилиш учун ўзбекистонликлардан вакцина олганлик ҳақида сертификат талаб этилади (Astra Zeneca, Moderna, Pfizer-biontech, Sputnik V).

Курортнинг энг диққатга сазовор жойи

Оролликлар курортнинг табиати ва об-ҳавоси билан ҳақли равишда фахрланишади. Фукуокнинг бутун шимолий қисмини миллий боғ эгаллаган. Қирғоқ чизиғи бўйлаб эса меҳмонхоналар жойлашган.

Бу ерда ҳордиқ чиқариш учун энг қулай вақт – ноябрдан март ойларигача бўлиб, бу вақтда ҳаво ҳарорати 31 градусни ташкил қилади, денгиздаги сув эса +28 °С гача исийди. Тоғ массиви оролни шамол ва бўронлардан ишончли ҳимоя қилади.

Сайёҳларни Фукуокка жалб қилувчи биринчи сабаб – бу қордек оппоқ, ниҳоятда тоза ва инсон қўли тегмаган бурчакларга эга пляжлардир.

Энг машҳур пляж бўлмиш Longbeach мамлакат ғарбида жойлашган ва сайёҳлик ҳаётининг маркази ҳисобланади. Оролнинг шарқий соҳилида жуда ҳам хушманзара ва аҳолиси кам BaiSao пляжи жойлашган, бу ерда фотосессиялар ўтказишни, Instagram ва Tik-Tok учун роликлар олишни яхши кўришади.

Фукуок – дайвинг ва снорклинг ихлосмандлари учун ажойиб танлов, боиси бу ерда қизиқарли тропик фаунага эга ажойиб маржон қоялари мавжуд.

Ҳар қандай дидга мос меҳмонхоналар

Оролнинг яна бир афзаллиги – бу ажойиб меҳмонхоналардир, уларнинг кўпчилиги машҳур халқаро меҳмонхона тармоқларига оид: Marriott, Novotel, Radisson кабилардир.

Меҳмонхонани шаҳардан ёки аксинча, шовқин ва беҳаловатликдан олисда, хотиржам ва сокин кўрфазнинг ёнидан танлашингиз мумкин. Буёғи сизнинг истак-хоҳишингизга боғлиқ.

Оролнинг ўзига тортадиган томони Vinpearl Resort Phu Quoc 5* меҳмонхонаси бўлиб, бу ерда гольф-клуб, аквапарк, аттракционлар, океанариум, Safari Park фудкортларига эга Vinpearl Land Park кўнгилочар парки жойлашган.

Ҳар бир инсон ўзига мосини топади

Фукуокда ҳеч ким зерикиб қолмайди. Кўнгилочар парк ва сафари-паркдан ташқари марварид етиштиришга ихтисослашган фермалардан бирига йўл олиш мумкин – айнан ушбу фермалар сабабли орол «марварид» деб номланади.

Денгиз устидаги энг узун йўл сифатида Гиннесснинг рекордлар китобига киритилган осма йўлда сайр қилиш мумкин, унинг узунлиги 7,9 километрни ташкил қилади. Бир томоннинг ўзига тахминан 20 дақиқа юрилади!

Шунингдек бу ерда Кокос қамоқхонаси, илон ва тимсоҳ фермалари, гўзал, аслига мувофиқ ибодатхона ва бутхоналар бор.

Ҳаммасини татиб кўрамиз!

«Нима есам экан?» – айниқса фарзандлари билан саёҳат қилувчилар учун бу энг долзарб саволлардан биридир. Демак, Вьетнам Жануби-Шарқин Осиё таомларининг умумий мавзусини ўз ичига олувчи, минтақанинг ўзига хос зийнати, фазилати ва ранглари билан безатилган хушбўй таомларни ўзида мужассамлаштирган.

Мол ва товуқ гўшти бўлаклари ёки балиқ шарчалари ва угра аралаштирилган «Фо» шўрвасини ва машҳур гарнир – сабзавотли қовурилган гуручни албатта татиб кўринг.

Фукуокда асоси денгиз маҳсулотлари бўлган таомлар кўп. Бу ерда жуда экзотик таомлар ҳам бор.

Ва, албатта, орол меваларга бисёр. Буларга манго, маракуйя, питахайя, рамбутан, банан, жекфрут ва бошқалар.

Айтганча, оролда олий даражадаги таомлар тайёрланадиган кўплаб ресторанлар бор: Itaca Restaurant, Mango Bay, Xin Ciao Restaurant.

Оилангиз учун мос дам олиш концепцияси ва меҳмонхонани танлаш учун Тошкентдаги сайёҳлик компанияларига мурожаат қилинг.

Таомлар: Хаммаси ичида!

Рейслар жадвали:

25.12.2021 — 02.01.2022

02.01.2021 — 10.01.2022

10.01.2021 — 18.01.2022

18.01.2021 — 26.01.2022

26.01.2021 — 03.02.2022

03.02.2021 — 11.02.2022

11.02.2021 — 19.02.2022

19.02.2021 — 27.02.2022

Тошкент шаҳридаги барча сайёҳлик агентликларидан сўранг.

Telegram: @prestigetraveluz

Facebook: @prestigetraveluz

Instagram: @prestigetraveluz

Мақола муаллифи: Tatil.uz сайёҳлик компанияси менежери Камола Расулева

1637
0