• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Политика 2 сентября 2017

Франция Президенти Шавкат Мирзиёевни Парижга таклиф қилди

Франция Президенти Эммануэль Макрон Ўзбекистон раҳбарини амалий ташриф билан Францияга таклиф қилди.

2707
0

"Сиз билан дастлабки амалий музокараларимизни ўтказиш учун Парижда учрашишдан хурсанд бўламан. Мазкур учрашув давлатларимиз терроризм ва иқлимнинг глобал ўзгариши каби умумий муаммолар билан тўқнаш келган бир пайтда сиёсий мулоқотимизни мустаҳкамлашга хизмат қилади. Ушбу учрашув, шунингдек, иқтисодий алоқаларимиз ривожига янги куч бағишлайди" , - деб қайд қилган Президент.

Бу ҳақда Франция Президенти томонидан Ўзбекистон Мустақиллигининг 26 йиллиги муносабати билан йўлланган байрам табригида айтилган.

"Шу билан бирга, маданият ва таълим соҳаларидаги ўзаро муносабатлар ҳам катта истиқболга эга. Хусусан, Луврда кўргазма ташкил қилиш лойиҳаси, Тошкент шаҳридаги француз мактаби фаолиятини ривожлантириш, Самарқанд ва Бухоро шаҳарларида "Француз альянси" филиалларини очиш истиқболларини назарда тутаяпман", - дея таъкидлаган Эммануэль Макрон.

2707
0