Юсупов Азиз Шуҳратович Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси директори этиб тайинланди.
Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг асосий вазифа ва йўналишлари жамғармада шаклланган маблағлар ҳисобига давлат бошқарув органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг идоралараро интеграциялаштирилган ахборот тизимларини жорий этиш, халқаро стандартларга мувофиқ алоқа, телевидение ва радиоэшиттириш соҳаси ҳамда телекоммуникация тармоқлари ва тизимларини ривожлантириш, модернизация қилиш ва бошқа лойиҳаларини молиялаштириш ҳисобланади.