• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 29 августа 2017

Дональд Трамп ўзбекистонликларни Мустақиллик куни билан табриклади

АҚШ Президенти Дональд Трамп Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга табрик йўллади.

2594
0

АҚШ давлати раҳбари ўз табригида 1 сентябрь куни нишонланадиган мамлакатимиз мустақиллигининг 26 йиллиги билан Америка халқи номидан муборакбод этган.

"Ўзбекистон миллий байрами ҳамда Сизнинг давлат раҳбари лавозимидаги фаолиятингизнинг биринчи йили якунланаётгани муносабати билан мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик ва шерикликни янада мустаҳкамлаш йўлида қатъий эканимизни тасдиқламоқчиман.

Биз Сизнинг раҳнамолигингизда амалга оширилаётган минтақада барқарорликни таъминлаш, демократик қадриятларни мустаҳкамлаш ва ўзаро манфаатли иқтисодий имкониятларни кенгайтиришга қаратилган изчил саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаймиз", - дея қайд этилган табрикда.

2594
0