• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 15 сентября 2017

Ўзбекистонда Испаниянинг янги элчиси тайинланди

Испаниянинг янги элчиси Игнасио Ибаньес Рубио ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камиловга Ўзбекистон Республикаси Президенти номига йўлланган ишонч ёрлиқларини топширди.

2908
0

Суҳбат давомида Ўзбекистон-Испания ўртасидаги мулоқотларнинг ҳозирги ҳолати ва янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. 2017 йилнинг 9 июнь санасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Испания Қироли Филип VI'нинг Остонадаги учрашуви самарали ва ўзаро манфаатли икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш учун янги босқичга айланиши ва икки мамлакат ўртасидаги алоқаларни фаоллаштиришига ишонч билдирилди.

Шу нуқтайи назардан Ўзбекистон ва Испания ўртасида турли даражадаги бўлажак учрашувларнинг, жумладан ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги алоқаларнинг амалий жиҳатлари кўриб чиқилди. 

Вазир ноябрь ойида Самарқанд шаҳрида БМТ шафелигида бўлиб ўтадиган “Марказий Осиё: бир ўтмиш ва бир келажак, барқарор ривожланиш ва ўзаро фаровонлик учун ҳамкорлик” номли халқаро конференцияда Испания томонининг юқори даражада иштирок этишини ижобий баҳолади.

Учрашув чоғида томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.

2908
0