• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 27 июня 2017

Шавкат Мирзиёев ҳақиқий журналист хусусиятларини айтиб ўтди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ОАВ ходимлари куни муносабати билан Ўзбекистон журналистларига табрик йўллади.

2333
0

Президент ўз табригида интернет-ОАВларнинг ишларини ва ҳақиқий журналист хусусиятларини айтиб ўтди.

“Интернет ҳаётимизга тобора чуқур кириб бораётганини алоҳида қайд этиш лозим. Ҳозирги вақтда глобал тармоқда Uz доменли веб-сайтлар, ахборот порталлари сони 400 дан ошиб кетгани, уларнинг аксарияти хорижий тилларда фаолият кўрсатаётгани, ушбу йўналишда янги ижодий авлод – Интернет журналистлари шаклланиб бораётгани эътиборга сазовордир”, - деди Президент.

“Ҳаётимиздаги мавжуд муаммоларни, жойларда ташкил этилган Президентнинг Халқ қабулхоналари ва Виртуал қабулхонада аҳоли томонидан кўтарилаётган ўткир ва долзарб масалаларни, уларнинг сабаб ва омилларини очиб бериш, жамиятимизда танқид ва ўзини-ўзи танқид руҳини кучайтириш, афсуски, оммавий ахборот воситалари фаолиятида ҳали тўла ўз ифодасини топгани йўқ”, - дея қайд этди Шавкат Мирзиёев.

Давлат раҳбари шунингдек ҳақиқий журналист хусусиятларини айтиб ўтди. “Эл-юртимизнинг эзгу орзу-истакларини рўёбга чиқариш, бу йўлда ғов бўлиб турган турли тўсиқларни, бюрократизм, лоқайдлик, таъмагирлик, коррупция каби салбий иллатларни дадиллик билан кўтариб чиқиб, уларга қарши муросасиз жамоатчилик фикрини шакллантиришни ўз касби, ўз ҳаётининг маъно-мазмуни деб биладиган журналистларни мен ҳақиқий журналист деб ҳисоблайман.

Албатта, барчамиз яхши тушунамиз, бунинг учун оммавий ахборот воситалари вакилларидан нафақат профессионал билим ва малака, ҳаётий тажриба, ўз сўзи учун масъулият ҳисси, айни вақтда юксак фуқаролик позицияси, маънавий жасорат ҳам талаб этилади. Бундай мақсадга эришиш учун оммавий ахборот воситаларига қонунчилик нуқтаи назаридан, моддий-техник, ўқув-услубий таъминот нуқтаи назаридан янада кенг имкониятлар яратиб беришимиз керак”, - деб таъкидлади Президент.

Табрик сўнгида Президент журналистларнинг машаққатли ва масъулиятли меҳнати ўз муносиб баҳосини топиши, янада самарали бўлиши учун давлатимиз ва жамиятимизнинг барча куч ва имкониятлари албатта сафарбар этилишига ваъда берди.

2333
0