Бугунги кунда янги банк иловаси билан бозорга кириш унчалик осон эмас, чунки бу ҳеч кимни ҳайрон қилмайди. Ҳақиқатдан ҳам арзийдиган маҳсулотни яратиш учун мижознинг эҳтиёжларига таяниш керак. Шунинг учун, Anorbank доимо ўз иловасини яхшилаш устида ишлайди.
«Бизнинг асосий ютуқларимиздан бири бу банк маҳсулотлари ўз мутахассисларимиз томонидан ишлаб чиқилган. Иловани ишлаб чиқишда 100дан ортиқ ИТ-мутахассис, дастурчи, тестер, маркетолог ва таҳлилчилар иштирок этди. Бизда мақсад бор эди – дастурни иложи борича тезроқ яратиш. Шунинг учун кеча-ю кундуз бу борада ишлар амалга оширилди», - дейди бошқарув раисининг ўринбосари Зоҳид Алимов.
Иловани ишлаб чиқариш - бу яхши маҳсулотни яратиш йўлининг бошланиши, уни доимо такомиллаштириш ва юқори ўринда ушлаб туриш муҳимдир. Anorbank мутахассислари мавжуд ноқулайликларни топиш ва бартараф этиш учун UI/UX тестлари орқали тадқиқот ўтказишди. Илова билан ишлашда хатти-ҳаракатларни таҳлил қилиш учун бир гуруҳ респондентлар таклиф қилинди. Дастур интерфейсида йўналишларни аниқлаш қобилияти ҳам ўрганилди.
Маълумот учун: UI ва UX сифатли веб-сайтнинг асосидир ва савдони оширишда муҳим роль ўйнайди. UI - фойдаланувчи ва сайт ўртасидаги ўзаро таъсир нуқталарининг дизайни. UX - фойдаланувчи томонидан маҳсулот ёки иловадан фойдаланишнинг бутун тажрибасини қамраб олади.
Бундан ташқари, ушбу тест фойдаланувчининг тизим билан ўзаро муносабатини тушунишга ёрдам берди. Масалан, тугмани қаерга жойлаштириш маъқулроқ ёки фойдаланувчи илова ичида маълум бир маҳсулотни қандай қидирмоқда.
«Иловани ишлаб чиқишда дастурий таъминотдан фойдаланиш қулайлигига алоҳида эътибор қаратилган. Бу оддий бўлиши ва фойдаланувчиларга янги функцияларга кўникиш имконини бериши керак. ИТ-соҳасида маҳсулотларнинг чиқарилиши хатоларга олиб келишини тушунамиз. Мижозларимиз хотиржам бўлишлари мумкин, чунки биз уларни дарҳол йўқ қиламиз», - дейди бошқарув раисининг ўринбосари Нуриддин Ҳамидов.
Синов натижасида, ноқулайликлар бартараф этилди ва функционал яхшиланди. Илова фойдаланувчилари энди янада қулайлик билан картадан картага 5 миллионгача бўлган бепул пул ўтказмаларини амалга оширишлари (Anorbank карта эгалари учун чексиз), бир зумда микроқарз олишлари, шунингдек, энг қулай шартлар билан омонатга маблағ киритишлари мумкин. Anorbank'нинг мослашувчан омонатлари йилига 23% таклиф қилади, шу билан бирга, пулни тўплаш ва фоизларни йўқотмасдан ечиб олиш мумкин.
Иловани юклаб олиш учун ҳавола: Play Market/App Store
Сайт: anorbank.uz
Реклама ҳуқуқлари асосида