Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Марказий сайлов комиссиясига мамлакатда муддатидан олдин президентлик сайловлари ўтказишга тайёргарлик кўриш бўйича топшириқ берди.
Маълумотга кўра, навбатдаги сайлов 12 март куни бўлиб ўтиши белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, Гурбангули Бердимуҳамедов Миллий Генгеш халқ маслаҳати йиғилишида давлат бошқаруви йўлини ёш лидерларга бериш кераклигини айтганди.