Владимир Зеленский украиналикларга мурожаат қилиб, 16 феврални Украина "Бирлиги куни" деб белгилашга қарор қилганини айтди.
"Улар бизни катта уруш билан қўрқитишмоқда ва ҳарбий босқин санасини ҳам белгилашди. Бу биринчи марта эмас. Аммо бугунги давлатимиз ҳар қачонгидан ҳам кучли.
Биз тинчликка интиламиз ва барча масалаларни фақат музокаралар йўли билан ҳал қилмоқчимиз. Донбасс ҳам, Қрим ҳам Украинага қайтади, фақат дипломатия орқали. Биз бировникига тажовуз қилмаймиз, лекин ўзимизникидан ҳам воз кечмаймиз. Бизнинг буюк армиямиз бор. Йигитларимиз ноёб жанговар тажриба ва замонавий қуролларга эга. Бу саккиз йил олдингига қараганда анча кучли армия", - деди Украина президенти
Унинг таъкидлашишча, бошқалар 16 феврални ҳужум куни деб белгилашмоқда. Украина эса буни "Бирлик куни" сифатида қарши олади. Тегишли фармон аллақачон имзоланган. Шу куни давлат байроқлари кўтарилиб, кўк ва сариқ ленталар тақилиб, бирдамлик бутун дунёга намойиш этилади.
"Бизда биргина Европага хос истак мавжуд: биз эркинлик истаймиз ва бунинг учун курашишга тайёрмиз. Биз ҳаммамиз бахтли яшашни хоҳлаймиз ва бахт кучлиларни севади. Биз ҳеч қачон таслим бўлмаганмиз ва бўлмоқчи ҳам эмасмиз.
Украинани севинг! Биз тинчмиз! Биз кучлимиз! Биз биргамиз!", - дейди Владимир Зеленский.