• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 20 марта 2022

Владимир Путин ва Шавкат Мирзиёев бир-бирларига мактуб йўллашди

Ўзбекистон ва Россия президентлари дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги муносабати билан бир-бирига табрик йўллади.

688
0
president.uz

Шавкат Мирзиёев ва Россия резиденти Владимир Путин дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги муносабати билан бир-бирига табрик йўллади.

"Россия Федерацияси Президенти 

В.В. Путин Жаноби Олийларига 

Ҳурматли Владимир Владимирович!

Сизни ва биродар Россия халқини Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги муносабати билан табриклайман.

Ўзаро савдо рекорд кўрсаткичларга етди. Кенг кўламли саноат кооперацияси лойиҳалари амалга оширилмоқда. Гуманитар ҳамкорлик ривожланмоқда, соғлиқни сақлаш, фан, маданият, санъат ва таълим соҳаларидаги алоқалар кенгаймоқда", - билдирди ўз табригини Шавкат Мирзиёев.

Ўз навбатида Владимир Путин ҳам Ўзбекистон раҳбарига табрик мактубни юборди.

"Ўзбекистон Республикаси Президенти

Ш.М. Мирзиёев Жаноби Олийларига

Ҳурматли Шавкат Миромонович!

Давлатларимиз ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги муносабати билан самимий қутловларимни қабул қилгайсиз.

Давлатларимиз ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги муносабати билан самимий қутловларимни қабул қилгайсиз.

Ўтган ўн йилликлар мобайнида Россия ва Ўзбекистон томонидан барча йўналишларда сермаҳсул ҳамкорлик бўйича катта тажриба тўпланди, МДҲ, ШҲТ ва бошқа кўп томонлама тузилмалар доирасида конструктив шериклик, минтақавий хавфсизликка таҳдид ва хавф-хатарларга қарши курашишда саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш йўлга қўйилди.

Сизга, муҳтарам Шавкат Миромонович, мустаҳкам соғлик ва муваффақиятлар, Ўзбекистоннинг барча фуқароларига эса фаровонлик ва равнақ тилайман", - дейилади Путин мактубида.

688
0