• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Реклама 29 апреля 2022

Ўзбекистонда HUAWEI nova 9 смартфонининг расмий сотуви бошланди

Huawei nova 9 флагмани компаниянинг ёш қурилмалар қаторини давом эттирмоқда.

753
0

Huawei компанияси Ўзбекистонда ёшлар учун компаниянинг янги флагмани ҳисобланадиган nova церийали смартфонини тақдим этади. Янгиликнинг энг қизиқарли жиҳати - бу инновацион RYYB рангли фильтрга эга камера бўлиб, у ҳатто қоронғида ёки аксинча, ёруғлик кўп бўлганда ҳам, аниқ сурат ва видео олиш имконини беради. Смартфоннинг таъсирчан техник кўрсаткичлари замонавий дизайн билан тўлдирилади - корпуснинг ранг вариантларидан бири nova 9 учун махсус ишлаб чиқилган.

Гаджетни аллақачон Radius, Elmakon дўконлар тармоғида, olcha.uz, Asaxiy ва Zoodmall'да харид қилиш мумкин. Фақат 15 майгача смартфон харидида Huawei FreeBuds 4i қулоқчинлари, Band 6 смарт соати ва Huawei Gift Box'ни совғага олинг.

Ёшлар учун смартфон

Смартфонда 1/1,56 дюймли, кенг сенсор ва стандарт RGGB фильтрига қараганда 40 фоиз кўпроқ ёруғлик киритиш имконини берувчи RYYB рангли фильтр мавжуд. Бу қоронғида ёки ёрқин қуёш нурида ҳам, рангларни бузмасдан юқори сифатли суратлар ва видеоларни олиш имконини беради. XD Fusion Engine ақлли алгоритми суратга олиш сценарийсини аниқлайдиган ва процессорга буйруқ юборадиган тасвир деталларини ошириш учун жавобгардир. Натижада, қўшимча ишловсиз фотосуратлар ва видеолар ижтимоий тармоқларда фойдали кўринади.

Камера хусусиятлари

Huawei nova 9 илғор 50 мегапикселли Ultra Vision асосий камераси билан жиҳозланган бўлиб, ўзингизни профессионал жиҳозларга эга суратчи каби ҳис қиласиз. У 50 МП Ultra Vision асосий модули, 8 МП ультра кенг бурчакли модуль, 2 МП майдон сатҳи сенсори модулидан ва 4 см масофадан суратга олиш имконини берувчи макро модулдан иборат.

Компания нафақат суратга олиш, балки ижтимоий тармоқлар учун контент яратиш ёки интернет орқали мулоқот қилишда фойдали бўлиши мумкин бўлган турли видео суратга олиш имкониятларига ҳам эътибор қаратди. Олд камера 32 МП юқори рухсатга эга ва аниқ селфи ва 4К видеоларни суратга олади.

Видеони ёзиб олишда сиз бир зумда олд камерадан асосий камерага ва аксинча ўтишингиз мумкин, бу сизнинг атрофингизда нима содир бўлаётганини ва воқеаларга муносабатингизни кўрсатади. Фильм битта файл сифатида сақланади. Dual View режими бир вақтнинг ўзида иккита камера билан суратга олиш имконини беради - яқин ва умумий, иккита видеони битта видеога бирлаштириб, фойдаланувчининг ҳеч қандай ҳаракатларисиз.

Кўк рангли инновация

Смартфон 120hz янгиланиш частотасига эга экран, кучли процессор, сиғимли батарея, Huawei SuperCharge 66 Vt тез қувватлаш технологиясини қўллаб-қувватлашга ва симсиз қурилмага уланиш функциясига эга.

Nova 9 юпқа ва енгил - унинг оғирлиги атиги 175 грамм. Кўп айтилган асосий камеранинг дизайни «Сатурн» ҳалқаларини эслатади, чунки дизайн космос мавзусига бағишланган.

Реклама ҳуқуқлари асосида

753
0