• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 4 мая 2022

ТИВ ўзбек-афғон чегарасида тунда отишма бўлгани ҳақидаги хабарларни рад этди

Ижтимоий тармоқларда қўшни давлат билан чегарада отишма бўлиб, унда Ўзбекистоннинг бир нафар ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлгани айтилган.

1013
0
http://dontstopliving.net

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизматининг хабар қилишича, айрим ижтимоий тармоқларда Афғонистон манбаларига таяниб, гўёки 2022 йил 4 майга ўтар кечаси Ўзбекистон-Афғонистон чегарасида отишма содир бўлгани, унинг оқибатида Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари ҳалок бўлгани ҳақида хабарлар тарқалган.

Қайд этилишича, тарқатилган хабарлар умуман ҳақиқатга тўғри келмайди. Чегарада вазият осойишталигича қолмоқда, жанубий сарҳадларни қўриқлаш одатдаги тартибда олиб борилмоқда.

"Афғонистон Муваққат ҳукумати расмий вакили Забиҳулла Мужоҳид ҳам турли интернет нашрларида пайдо бўлган мақолаларни ёлғон ва асоссиз деб атади.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги оммавий ахборот воситаларидан журналист этикасига қатъий риоя қилишга, ўз манбаларида нотўғри ва текширилмаган маълумотларни жойлаштиришдан сақланишга чорлайди", - дейилади хабарда.

1013
0