• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 18 мая 2022

Ўзбекистон ДХХ раиси қирғиз-ўзбек чегарасининг белгиланмаган қисмидан учиб ўтди — фото

Вертолётдаги парвозда Ўзбекистон ДХХ раисига қирғизистонлик ҳамкасби ҳамроҳлик қилди.

2615
0
Қирғизистон ДХХ

Кеча, 17 май куни Давлат хавфсизлик хизмати раиси Абдусалом Азизов Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиев билан учрашди. Бу ҳақда Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси хабар берди.

Учрашув давомида махсус хизматлар раҳбарлари вертолётда айланиб, Жалолобод вилоятининг Ала-Бука туманидаги Гавасой ҳудудидаги қирғиз-ўзбек чегарасининг белгиланмаган қисмини кўздан кечирди.

Шунингдек, учрашув давомида Қамчибек Ташиев ва Абдусалом Азизов турли масалалар юзасидан фикр алмашди.

2615
0