Часть путепровода в Ташкенте, который должен был прослужить более 100 лет, обрушилась спустя два года
  • 12 102 сум
    -33.37
  • 13 990 сум
    -77.41
  • 153 сум
    -0.32
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 102 сум
    -33.37
  • 13 990 сум
    -77.41
  • 153 сум
    -0.32
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 27 февраля 2021

БМТ Ўзбекистонга гиёҳванд моддалар ва жиноятчиликка қарши фойдаланиладиган ускуналарни топширди

14 дона автотранспорт, стратегик, тактик ускуналар Давлат божхона қўмитаси, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги ўртасида тақсимланади.

654
0
uzbekistan.un.org

26 февраль куни БМТ Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармасининг Марказий Осиёдаги чегараларда ҳамкорлик идоралари ва Ўзбекистондаги Идоралараро кўчма гуруҳлар салоҳиятини кучайтириш орқали минтақавий трансчегаравий ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган қўшма ташаббуси асосида Ўзбекистонга етказилган ускуналарни топшириш маросими бўлиб ўтди.  

Умумий қиймати $674 мингга тенг 14 дона автотранспорт, стратегик, тактик ускуналар ва идорада фойдаланиладиган мультимедиа техникаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази, Давлат божхона қўмитаси, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига тақдим этилади.

Ускуналардан Марказий Осиёдаги чегараларда ҳамкорлик идоралари ва Ўзбекистондаги Идоралараро кўчма гуруҳлар фаолиятини таъминлашда фойдаланилади.

Мазкур лойиҳа наркотик моддалар ноқонуний айланмаси ва трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши курашишга қаратилган грант шартномасининг бир қисми ҳисобланади. Ҳужжат БМТ Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси ва Япония ҳукумати ўртасида 2020 йил февраль ойида имзоланган.

654
0