• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Политика 14 марта 2023

Эртага Шавкат Мирзиёев Туркияга боради

Давлат раҳбари Туркий давлатлар ташкилоти раҳбарларининг навбатдан ташқари саммитида иштирок этади.

657
0
UzNews.uz

Жорий йилнинг 16 март куни Анқарада Туркий давлатлар ташкилоти раҳбарларининг "Офат ҳамда фавқулодда вазиятларни бошқариш ва инсонпарварлик ёрдами" мавзусида навбатдан ташқари саммити бўлиб ўтади. Ўзбекистон етакчиси мазкур саммитда иштирок этиши кўзда тутилган.

Саммит яқинда Туркияда содир бўлган зилзила туфайли юзага келган фавқулодда ҳолатни муҳокама қилиш учун юқори даражали платформа вазифасини ўтайди. Унда ТДТ доирасида табиий офатларни ва фавқулодда вазиятларни бошқариш ва инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш бўйича ҳамкорлик истиқболлари юзасидан фикр алмашадилар.

Саммит доирасида, шунингдек, икки томонлама учрашувлар ҳам ўтказилиши режалаштирилган.

657
0