-
БҲМ
440 000 сўм
-
МҲТЭКМ
1 360 000 сўм
Янгиликлар
Категориялар бўйича
Теглар бўйича
-
Тошкентдаги автобусларга махсус йўлаклардаги қоидабузарликларни қайд этувчи камералар ўрнатиладиҲаракат вақтида қоидабузарликларни автоматик тарзда қайд этиш учун автобусларнинг олд қисмига видеокамералар ўрнатилади. 1 ноябрдан пойтахтда ажратилган йўлакларда автомобилларнинг ноқонуний ҳаракатланиши ва тўхташига қарши рейдлар кучайтирилади.
Жамият Кеча, 14:09 -
Uzum Avto тўртта автомобилни 300 миллион сўмдан сотиб олади2026 йил 1 ноябрдан 11 декабрга қадар Uzum Avto «300 миллион сўмлик автомобиль» акциясини ўтказади. Сервис автомобиль эгаларидан тўртта пробегли автомобилнинг ҳар бирини 300 миллион сўмдан — уларнинг бозор бўйича қиймати ва эълонда кўрсатилган нархидан қатъи назар сотиб олади. Акцияда иштирок этиш учун 6 декабрга қадар эълон жойлаштириш керак.
Реклама Кеча, 14:00 -
Тошкентда «Imarat Development» қурилиш компанияси раҳбариятига нисбатан жиноят иши қўзғатилдиХаридорлар пойтахтда қурилиши ваъда қилинган янги уйлар аслида Тошкент вилоятининг Қуйичирчиқ туманида барпо этилаётганини билгач, пулларини қайтаришни талаб қилган. Тергов ҳаракатлари Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ва прокуратура томонидан алоҳида назоратга олинган.
Жамият Кеча, 11:52 -
Google Ўзбекистондаги ўзгаришларни рақамли технологиялар учун янги имконият деб баҳоладиGoogle раҳбарияти Ўзбекистонда шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш соҳасидаги қонунчилик ўзгаришларини халқаро технологияларни мамлакат бозорига олиб киришдаги муҳим омил сифатида баҳолади.
Жамият 31 октябр 09:37 -
2027 йилдан сув қарздорлиги учун электр энергияси тўловини амалга ошириш имконияти чекланиши мумкин2027 йил 1 январдан ичимлик ва оқова сув хизматлари бўйича қарздорликни ундириш тартиби ўзгаради. Қарз миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 000 бараваригача бўлса, нотариус орқали, ундан ошса, суд тартибида ундирилади.
Жамият 30 октябр 21:15 -
Pegasus Airlines Стамбулдан Бухоро, Андижон ва Термизга тўғридан тўғри рейсларни йўлга қўядиТуркиянинг бюджет авиакомпанияси жорий йил декабрь ойидан Бухоро ва Андижонга, 2027 йил март ойидан эса Термизга парвозларни бошлайди. Шунингдек, Қарши ва Нукусга ҳам рейс очиш бўйича музокаралар олиб борилмоқда.
Жамият 30 октябр 20:05 -
Тошкентда 20 та автобус йўналишининг иш вақтини соат 23:00 гача узайтириш таклиф этилмоқдаАвтобуслар кечки соат 23:00 гача 15–20 дақиқалик интервал билан ҳаракатланиши мумкин. Бу темирйўл вокзаллари, аэропорт, метро бекатлари ва аҳоли зич яшайдиган ҳудудларни боғловчи йўналишларга тааллуқли.
Жамият 30 октябр 20:04