• 12 896 сўм
    15.2
  • 14 339 сўм
    -196.91
  • 159 сўм
    2.7
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 896 сўм
    15.2
  • 14 339 сўм
    -196.91
  • 159 сўм
    2.7
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Криминал 6 май 17:21

Тошкент ва Навоийда 2 мрд сўмлик тақинчоқ ва олтин қуймалар контрабандаси тўхтатилди

Фуқаро Абу-Дабидан келган рейсда бирга учган йўловчилар ёрдамида заргарлик буюмларини мамлакатга олиб киришга уринган. Навоийда эса олтин қуймаларини ноқонуний олиб чиқиш ҳолати аниқланди.

101
0

Маълум қилинишича, "Тошкент-Аэро" Ихтисослаштирилган божхона комплексининг Контрабандага қарши курашиш шуъбаси ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган.

Тезкор тадбир давомида, Абу-Дабидан учиб келган фуқарода тахминий қиймати 610 млн сўмлик, 226 грамм оғирликдаги заргарлик буюмлари борлиги аниқланди.

Ушбу фуқаро "Тошкент Халқаро Аэропорти"нинг ташқарисида шу рейс билан учиб келган йўловчилардан ўзига тегишли бўлган заргарлик буюмларини йиғиб олиб, автотранспорт воситасига жойлаб кетаётган вақтида тезкор ходимлар томонидан тўхтатиб қолинган.

Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, “Навоий” чегара божхона постига пиёда ҳолда кириб келган фуқаро белгиланган тартибда шахсий кўрикдан ўтказилди.

Шахсий кўрик натижасида фуқаронинг танасидан умумий оғирлиги 1 028 грамм бўлган қуйма тилла бўлаклари аниқланди. Бу ҳақда Тошкент вилояти божхона бошқармаси Матбуот хизмати хабар қилди.

Ашёвий далил сифатида олинган мазкур олтин буюмларининг умумий қиймати 1 млрд 312 миллион процессуал ташкил этган.

"Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тегишли процессуал ҳаракатлар амалга оширилмоқда",- дейилади хабарда.


101
0

Изоҳ

Оммабоп янгиликлар

Яна кўриш