Жорий йилнинг 19 сентябрь куни Сергели тумани Файзли Тошкент кўчасида ҳайдовчи 1983 йилда туғилган М.А. BYD автомашинасида ҳаракатланиб кетаётиб 9 ёшли қизни уриб юборгани, воқеа натижасида эса пиёда вафот этгани ҳақида хабар қилгандик.
Миллий информацион дастурида маълум қилинишича, мазкур ҳодиса ЖИБ Сергели туман судида кўриб чиқилган. Суд ҳукми билан ҳайдовчига нисбатан 2 йил муддатга ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум этган ҳолда 4 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинланган.
"60-65 км/соат тезликда келаётгандим. Қизча бирданига югуриб чиқди", - дейди ҳайдовчи.
Изоҳ