"Таълим сифатини таъминлаш ва таълим хизматлари кўрсатиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Ўзбекистон президентининг фармони қабул қилинди.
Фармонга кўра, 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб таълимнинг сиртқи шаклига қабул тугатилиб, кундузги таълимдан бошқа муқобил таълим шакллари бўйича қабул квоталари босқичма-босқич ошириб борилади;
— 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб олий таълим ташкилотларининг муқобил таълим шакллари бўйича умумий қабул квотасини кундузги таълим шакли қабул натижасининг 50 фоизидан оширишга йўл қўйилмайди;
— магистратура босқичида муқобил таълим шакллари асосида илмий-педагогик кадрларни тайёрлашга рухсат берилади;
— олий таълим ташкилотларида муқобил таълимнинг кредит-модул тизимига асосланган мақбуллаштирилган кундузги таълим шакли (part-time education) бўйича ўқитишни йўлга қўйишга рухсат берилади;
— муқобил таълим шаклларига талабаларни белгиланган меъёрдан ортиқча қабул қилиш лицензия талаб ва шартларини қўпол равишда бузиш деб баҳоланади ҳамда лицензияни бекор қилиш учун асос ҳисобланади;
— идоравий мансублиги ва ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар ҳар бир таълим ташкилоти таркибида умумий штатлар доирасида ихтисослашган ташкилот сифатида ушбу қарорга масъул ихтисослашган таълим сифати назорати бўлимлари ташкил этилади.
Изоҳ