• 12 586 сўм
    54.63
  • 14 759 сўм
    220.7
  • 160 сўм
    0.6
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 586 сўм
    54.63
  • 14 759 сўм
    220.7
  • 160 сўм
    0.6
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Жамият 26 июн 17:01

Қашқадарёда 2,5 ёшли қизча хусусий боғчада вафот этди

Бош прокуратура ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётганини маълум қилди.

407
0
kun.uz

Қашқадарё вилояти Косон тумани Ушоқтепа маҳалласидаги хусусий боғчада 2,5 ёшли қизалоқ вафот этди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов хабар қилди. 

Маълумотга кўра, 2025 йил 20 июнь куни хусусий боғчада 2,5 ёшли қизчани эрталаб ушбу боғча раҳбари уйидан боғчага олиб кетган. Кўп ўтмай унинг яқинларига қизалоқнинг тоби бўлмай қолгани ҳақида хабар берилган.

Марҳума қизчанинг бувисининг қўшимча қилишича, болаларни боғча раҳбари ўзи ҳар куни Spark машинасида уйдан боғчага, боғчадан уйга ташиган. Ўша куни ҳам қизчани боғчага у машинада олиб кетган. Қизнинг бувисига кўра, ўша пайтда машинада 7-8 нафар бола бўлган.

Ҳаёт Шамсутдинов ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Марҳума қизнинг ўлим сабабини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

"Текшириш ҳаракатлари ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона ўтказилиши ва натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади", - дейилади хабарда.

407
0

Изоҳ

Оммабоп янгиликлар

Яна кўриш