• 12 893 сўм
    34.76
  • 14 512 сўм
    6.98
  • 160 сўм
    0.63
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 893 сўм
    34.76
  • 14 512 сўм
    6.98
  • 160 сўм
    0.63
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Ҳодисалар 19 май 21:23

Тошкентда эркак фуқаро ИИО инспекторини пичоқлади

62 ёшли гумонланувчи шахс руҳий касалликлар диспансерида рўйхатда турган.

357
0

Бугун, 19 май куни соат 18:30 атрофида Юнусобод тумани Юнусобод Деҳқон бозоридаги ер ости тушиш йўли олдидан ўтиб кетаётган фуқаро ўзининг хатти-ҳаракатлари билан шубҳа уйғотган.

Шу сабабли ушбу ҳудудда хизмат олиб бораётган Юнусобод тумани ИИО ФМБ Пост-патруль хизмати инспектори сафдор И.И. фуқарони тўхтатиб, текширган. Шу вақтда фуқаро ёнида бўлган пичоқ билан тўсатдан ходимга ҳужум қилиб, бўйин қисмига жароҳат етказган.

Ходим тезкорлик билан касалхонага ётқизилиб, унинг ҳаётини сақлаб қолишга эришилган.

Олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида гумондор шахс ушланди.

Аниқланишича, у 1963 йилда Жиззах вилояти Пахтакор туманида туғилган. Гумонланувчи фуқаро Х.А. 2005 йилдан бери руҳий касалликлар диспансерида рўйхатда туради.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Юнусобод тумани прокуратураси томонидан ЖКнинг 25-97 моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Гумон қилинувчи процессуал тартибда ушланган.


357
0

Изоҳ

Оммабоп янгиликлар

Яна кўриш