Андижон вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати хабарига кўра, 2025 йил 26 май куни соат 14:00 ларда Андижон тумани Янги Асака йўли ҳудудида хизмат олиб бораётган ЙПХ инспектори томонидан Nexia-2 сига ҳужжатларини текшириш мақсадида “тўхташ” ишораси берилган.
Аммо, ҳайдовчи, 2005 йилда туғилган А.М. ЙПХ инспекторининг қонуний талабига бўйсунмасдан Асака тумани ҳудуди томон кетиб юборган. У шунингдек, Асака тумани “Кўркам” МФЙ ҳудудда хизмат олиб бораётган бир нечта ЖТСБ ҳамда ЙПХ инспекторларининг қонуний талабларига бўйсунмасдан ҳаракатланиб кетаётган вақтида, ички кўчадан асосий йўлга кескин чиқиб юбориши оқибатида, ўз йўналишида ҳаракатланиб келаётган Labo ва Captiva русумли транспорт воситаларини билан тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.
Шунда ҳам ҳайдовчи тўхтамасдан воқеа жойидан кетиб юборган. Шундан сўнг, ЖТСБ ва ЙПХ ходимлари ушбу транспорт воситасини кузатиб бориб, Асака тумани “Ҳумо” МФЙ ҳудудида тўсиб ушлашган.
Ушбу транспорт воситаси ҳамда ҳайдовчининг ёни икки нафар холислар иштирокида кўздан кечирилганида, ушбу транспорт воситасининг салонида ўткир тиғли жисм (пичоқ) борлиги ҳамда ҳайдовчи тегишли ҳужжатларсиз транспорт воситасини бошқарганлиги аниқланган.
Содир этилган йўл-транспорт ҳодисасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ, транспорт воситалари техник шикастланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Асака тумани ИИБ масъул ходимлари томонидан ҳайдовчи А.М.га нисбатан МЖтКнинг 288-моддаси тартибида туман ИИБнинг вақтинчалик ушлаб туриш ҳибсхонасига жойлаштирилиб, ҳозирда дастлабки суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ