• 12 706 сўм
    59.23
  • 14 704 сўм
    243.07
  • 159 сўм
    -1.68
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 706 сўм
    59.23
  • 14 704 сўм
    243.07
  • 159 сўм
    -1.68
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Жамият 11 июн 09:56

Бухорода ота ўғлининг синфдошларини аёвсиз калтаклади — видео

Мактабдаги жанжалга эътиборсизлик қилган мактаб директори ва қоровул ишдан бўшатилган.

522
0

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Бухородаги мактаблардан бирида ўқувчиларнинг отаси синф хонасига кириб, болаларни калтаклагани ва бу ҳолатга синф раҳбари томошабин бўлиб қараб турганлиги акс этган видео тарқалган эди.

Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро МТМ Ахборот хизмати расмий муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, ҳолат жорий йилнинг 30 апрель куни 4-Б-синфида содир бўлган. Шу куни синф ўқувчилари кўчада ўзаро жанжаллашиб қолишади ва болалардан бири ўртоғининг отасига қўнғироқ қилиб, унинг ўғлини уришганини айтади. Ота ( Б.Ш.) шу заҳоти синф хонасига келиб, ўғлини урган болаларни бошқаларнинг олдида калтаклаб кетади. 

Мактаб раҳбарияти томонидан отанинг ноқонуний хатти-ҳаракати бўйича тегишли ҳуқуқ-тартибот идораларига расмий мурожаат қилинган. Шу билан бирга бегона шахсни мактабга бемалол киришига йўл қўйган мактаб қоровули Ш.А билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган. 

Ўз хизмат вазифасига нисбатан масъулиятсизлик билан ёндашган ҳамда юзага келган ҳолатни назоратсиз қолдирган мактаб директори билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди. 

“Синф раҳбари ва мактаб директорининг тегишли ўринбосарлари фаолиятини ўрганиш мақсадида айни пайтда хизмат текшируви амалга оширилмоқда”,- дейилади хабарда.



522
0

Изоҳ

Оммабоп янгиликлар

Яна кўриш