• 12 706 сўм
    59.23
  • 14 704 сўм
    243.07
  • 159 сўм
    -1.68
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 706 сўм
    59.23
  • 14 704 сўм
    243.07
  • 159 сўм
    -1.68
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Жамият Кеча, 08:53

Бухоро ҳокимининг "бинони ичидаги одами билан кўмиб ташлаш" ҳақидаги буйруғига изоҳ берилди

Вилоят ҳокимлиги ҳоким Ботир Зарипов нима сабабдан бундай буйруқ берганини тушунтирди.

806
0
Бухоро вилояти ҳокимлиги

Ижтимоий тармоқларда Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов бир гуруҳ амалдорларга қандайдир бинони бузиш бўйича топшириқ бергани акс этган видеолавҳа тарқалди. Ҳолат юзасидан Бухоро вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати муносабат билдирди. 

Қайд этилишича, жорий йилнинг 22 май куни Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов бошчилигидаги ишчи гуруҳи Бухоро шаҳридаги 2-сонли давлат мактабгача таълим муассасасида амалга оширилаётган қурилиш-таъмирлаш ишларининг боришини кўздан кечирган.

140 ўринга мўлжалланган мазкур муассаса 1961 йилда қурилган ва ҳозирда таъмирталаб ҳолга келиб қолган. Ўтказилган хатловга асосан маҳаллий бюджет ҳисобидан зарур маблағлар ажратилиб, боғчада капитал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Ўрганиш чоғида вилоят ҳокими қурилиш ишларини жадаллаштириш ва қисқа муддатда якунлаш юзасидан шаҳар ҳокимлиги ва соҳа масъулларига топшириқлар берган.

Шунингдек, ўрганиш жараёнида Ботир Зарипов давлат боғчаси ҳудуди ободонлаштирилмаганлиги, боғчага туташ бўлган ҳудуддан ўзбошимчалик билан эгалланган умумий овқатланиш обекти эгаси томонидан боғча ҳудудида тегишли рухсатларсиз, хуфёна ноқонуний кириш-чиқиш йўлаги очилганлиги, бундан ташқари боғча ҳудудининг бир қисмида юқори кучланишли трансформатор атрофи темир панжара билан ўраб олинмаганлиги юзасидан эътирозларини билдирган.

"Амалдаги қонунчиликка кўра, вилоят ҳокимлари зиммасига муассасаларнинг хавфсизлигини таъминлаш, шу жумладан, ҳудудлар атрофини ўраш, уларга ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича инспекторларни бириктириш, кузатув камералари ва ёнғинга қарши сигнализация тизимларини ўрнатиш чораларини кўриш, шунингдек, муассаса ҳудудининг ва кўчмас мулкининг бутунлигини ҳамда дахлсизлигини белгиланган тартибда таъминлаш вазифалари юклатилган.

Видеолавҳада тилга олинган “бузиб ташла” жумласида айнан ўша боғча ҳудудида тегишли рухсатларсиз, хуфёна, ноқонуний кириш-чиқиш йўлагини бартараф этилиши назарда тутилган.

Бунда, вилоят ҳокими томонидан 140 нафар боғча тарбияланувчиларини хавфсизлиги, ҳамда юз бериши мумкин бўлган турли нохуш, ноқонуний ҳолатларни олдини олиш - асосий мақсад бўлган.

Ижтимоий тармоқ фаоллари ва фойдаланувчилари айнан шу жумлани “ҳоким хусусий боғчаларни бузиб ташлаш бўйича топшириқ беряпти” тарзида муҳокама қилишмоқда. Бу эса мутлақо асоссиз ва ҳақиқатга тўғри келмайди", - дейилади хабарда.

Таъкидланишича, вилоятнинг бошқа шаҳар-туманларидаги мактабгача таълим муассасаларида бу каби ҳолатларни ўрганиш ва зудлик билан бартараф этиш мақсадида Бухоро шаҳар ҳокимининг тегишли ўринбосарига “ҳайфсан” интизомий чораси қўлланилган, ноқонуний йўлак бартараф этилган ҳамда ўрганиш олиб борилган 2-сон давлат мактабгача таълим таълим муассасасидаги жараён тасвирга олиниб, мутасаддиларга юборилган ва шу тариқа кенг тарқалган.

"Шу ўринда алоҳида таъкидламоқчимиз, вилоятда қонун устуворлиги таъминланади, биронта ноқонуний бузилиш қилинмайди. Ушбу ҳолатда вилоят ҳокими томонидан топшириқ бериш пайтида айрим раҳбарларнинг масъулиятини ошириш учун ҳиссиётли гапиришга тўғри келган.

Шу ўринда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати оммавий ахборот воситалари вакиллари, шу жумладан, блогерлар билан доимо ҳамкорликка тайёрлигини билдиради", - дейилади ҳокимлик муносабатида.

806
0

Изоҳ

Оммабоп янгиликлар

Яна кўриш