Бугун, 19 июнь куни "QS World University Rankings 2026" натижалари эълон қилинди.
Натижаларга кўра, Ўзбекистоннинг 7 та олий таълим муассасаси дунёнинг энг яхши университетлари рўйхатидан ўрин олди.
Маълум қилинишича, бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 5 та университетга ортиб, Ўзбекистон ушбу рейтингда илк бор иштирок этган университетлар сони бўйича жаҳоннинг 9 та мамлакати қаторидан жой олди.
Рейтингга киритилган Ўзбекистон ОТМлари:
“TIQXMMI” миллий тадқиқот университети — 469-ўрин (2025 йилда =547)
Ўзбекистон Миллий университети — 721–730 (2025 йилда 781-790)
Тошкент давлат техника университети — 901–950 (илк бор)
Самарқанд давлат университети — 1001–1200 (илк бор)
Тошкент давлат иқтисодиёт университети — 1001–1200 (илк бор)
Тошкент давлат транспорт университети — 1201–1400 (илк бор)
Тошкент ахборот технологиялари университети — 1401+ (илк бор)
Таъкидланишича, Ўзбекистоннинг 4 та олийгоҳи "Битирувчилар ютуқлари" индикатори бўйича топ-700 таликка кирган:
Тошкент давлат техника университети – 540-ўрин
Ўзбекистон Миллий университети – 545-ўрин
“TIQXMMI” Миллий тадқиқот университети – 644-ўрин
Тошкент давлат иқтисодиёт университети – 660-ўрин
Маълумот ўрнида, QS World University Rankings – 2004 йилдан бери эълон қилиб келинаётган, олий таълим муассасаларини 9 та глобал индикатор асосида баҳоловчи энг обрўли халқаро рейтинглардан биридир.
Изоҳ