• 12 586 сўм
    54.63
  • 14 759 сўм
    220.7
  • 160 сўм
    0.6
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 586 сўм
    54.63
  • 14 759 сўм
    220.7
  • 160 сўм
    0.6
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Жамият 25 июн 17:14

Тошкентдаги "парк"да аёлни ҳақорат қилган йигитга чора кўрилди (видео)

22 ёшли йигит ҳовуздаги балиқни қўли билан ушлаган. Оқибатда аёл унга эътироз билдириб, жанжаллашган.

385
0

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда бир йигит ҳовуздаги балиқни қўли билан ушлагани ва унга эътироз билдирган аёлни ҳақорат қилганлиги акс этган видео тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди. Мазкур ҳолат юзасидан ИИББ расмий муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, мазкур ҳолат жорий йилнинг 23 июнь куни соат 22:00 атрофида Мирзо Улуғбек туманида жойлашган истироҳат боғларининг бирида содир бўлган. Унда 2003 йилда туғилган М.Ш. ҳовуздаги балиқни сувдан чиқарган ҳолда қўли билан ушлаб олган. Унинг бу ҳаракатига 2000 йилда туғилган Д.А. эътироз билдирган ва балиқни сувга қўйиб юборишини сўраган. Бироқ М.Ш. жамоат жойида бўла туриб, Д.А га уятли сўзлар билан сўкиниб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан бузган.

Мазкур ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ томонидан фуқаро М.Ш. га нисбатан МЖтКнинг 183-моддаси ("Майда безорилик") аломатлари билан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Ҳужжатлар қонуний чора кўриш учун ЖИБ Мирзо Улуғбек туман судига юборилган.


385
0

Изоҳ

Оммабоп янгиликлар

Яна кўриш