Жорий йилнинг 19 июнь куни тонгги соат 5:40 ларда Сирдарё вилояти Оқолтин тумани ҳудудидан ўтувчи Халқаро аҳамиятдаги А-373 автомобил йўлининг 116-км/да Lacetti русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси руль бошқарувини йўқотиши натижасида йўлни иккига ажратиб турувчи темир тўсиққа бориб тўқнашади.
Натижада, ушбу йўналиш бўйлаб ҳаракатланиб келаётган Yutong русумли транспорт воситаси Lacetti русумли автомобилга бориб тўқнашади.
ЙТҲ натижасида, Lacetti'да йўловчи сифатида ҳаракатланиб келаётган 1 нафар йўловчи тан жароҳатлар олиб, туман тиббиёт бирлашмаси жонлантириш бўлимида вафот этган.
Ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда
Изоҳ