2 июль куни соат 04:07 да Тошкент шаҳар Янгиҳаёт тумани Дўстлик 2 даҳаси 13 уй орқасида Faw Bestune T55 электромобили ёнаётганлиги тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув техникалари этилган манзилга соат 04:13 да етиб бориб, ёнғин соат 04:25 да ўчирилди. Ёнғин оқибатида бир фуқаро 90 фоиз куйиш тан жароҳати олиш натижасида шифохонага ётқизилган.
Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Изоҳ