Урганчда икки ўсмир кўп қаватли уйнинг томидан қулаб тушиб, ҳалок бўлганм айтилган хабар ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов UzNews.uz‘га маълумот берди.
Жорий йилнинг 7 июль куни соат 08:15 атрофида Урганч шаҳар, “Нурли ҳаёт” кўчаси, 20-уй манзилида жойлашган етти қаватли уйнинг томидан 2 нафар аёл жинсига мансуб фуқаролар ўзини-ўзи пастга ташлаб, вафот этганлиги маълум бўлди.
Ўтказилган текширувда, ўз жонига қасд қилган аёл жинсига мансуб фуқароларнинг 2009 йилда туғилган вояга етмаган С.Д. ҳамда 2010 йилда туғилган вояга етмаган Б.С. эканликлари аниқланган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Урганч шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ