Ўзгидромет хабар беришича, ушбу иш ҳафтасининг биринчи ярмида Ўзбекистон ҳудуди бўйича иқлимий меъёрга яқин бўлган ҳаво ҳарорати билан бироз иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Кундуз кунлари ҳарорат +36...+39 даража атрофида, республика жанубида ва чўл ҳудудларида +40...+42 даражагача бўлади.
Ҳафтанинг иккинчи ярмида иссиқ кучаяди. Жуда иссиқ об-ҳаво даври шанба кунига қадар давом этади. Кундуз кунлари ҳаво ҳарорати +40...+42 даражагача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда +43...+44 даражагача кўтарилади.
Шу кунларда Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди. 14-16 июль кунлари айрим тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир кузатилиши мумкин.
Республиканинг баъзи жойларида шамол тезлиги соатига 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Тошкентда ҳаво асосан бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат 14-16 июлда кечалари +22...+24 даража, кундуз кунлари +37...+39 даража бўлади. 17-19 июлда ҳарорат кечалари +25...+27 даражагача, кундуз кунлари +40...+42 даражагача кўтарилади.
Изоҳ