Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида бир гуруҳ депутатлар томонидан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида ишлаб чиқилган "Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда қабул қилинди.
Таъкидланганидек, сўнгги пайтларда мамлакат ҳудудига портатив лазер нурлантиргичларини ноқонуний олиб кириш ва улардан фойдаланиш ҳолатлари кўпайиб бормоқда, бу эса фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига, ҳаво кемалари парвозлари хавфсизлиги ва жамоат тартибига юқори хавф туғдирмоқда.
Ҳужжат билан портатив лазер нурлантиргичларнинг қонунга хилоф муомаласи учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда.
Ушбу ҳаракатларнинг ижтимоий хавфлилик даражасига қараб, маъмурий жарималар жорий этиш назарда тутилмоқда. Хусусан:
Лазер нурлантиргичларидан ноқонуний фойдаланганлик учун - БҲМнинг 15 бараваридан 25 бараваригача (6,1 млн сўмдан 10,3 млн сўмгача) жарима;
• уларни ишлаб чиқариш, тайёрлаш ва сақлаш учун - БҲМнинг 15 бараваридан 30 бараваригача (6,1 млн сўмдан 12,3 млн сўмгача)
Ўзбекистон ҳудудига олиб кирганлик учун - БҲМнинг 25 бараваридан 50 бараваригача (10,3 млн сўмдан 20,6 млн сўмгача).
Қонун лойиҳаси портатив лазер нурлантиргичлар муомаласи соҳасида назорат ва таъсир чоралари самарадорлигини ошириш, ушбу соҳадаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган.
Изоҳ