• 12 653 сўм
    -109.05
  • 14 872 сўм
    -106.47
  • 160 сўм
    -2.91
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 653 сўм
    -109.05
  • 14 872 сўм
    -106.47
  • 160 сўм
    -2.91
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Жамият Кеча, 13:08

Ангренда бир нечта шахслар томонидан зўрланган 14 ёшли қизнинг танасидаги жароҳатлардан жиноят аломатлари аниқланмади

Болалар омбудсмани хабарига кўра, мавжуд қайд этилган касалликлар сурункали тусга эга эканлиги маълум бўлган.

377
0
Болалар омбудсмани

Аввалроқ, Тошкент вилояти Анрген шаҳрида бир неча фуқаро 14 ёшли қизга нисбатан зўравонлик содир этгани ҳақида хабар берган эдик. Болалар омбудсмани Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида бўлиб, вояга етмаган С.Й. билан боғлиқ вазиятни ўрганди. Бу ҳақда Болалар омбудсмани Матбуот хизмати хабар қилди.

Дастлаб Болалар омбудсмани Ангрен шаҳар Болалар шифохонасига келиб, бу масканда даволанаётган вояга етмаган С.Й. нинг умумий аҳволи ва даволаниш жараёнини кўздан кечирган, боладаги касалликларнинг кечиши ва муолажаларга оид тиббий ҳужжатлар билан танишган.

Болалар омбудсмани вояга етмаган С.Й. билан индивидуал суҳбатлашиб, боланинг фикрини ўрганган.

Таъкидланишича, шифокорлар томонидан С.Й.даги касалликларни (ўткир артрит, икки томонлама бронхопневмания, оқсил энергетик етишмовчилик, анемия оғир даражаси, сепсис) даволаш учун барча зарурий тиббий чоралар кўрилмоқда.

Болада мавжуд қайд этилган касалликлар сурункали тусга эга бўлиб, уларнинг ҳеч бири жиноят ҳодисаси оқибатида юзага келмаган.

Эслатиб ўтамиз, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

377
0

Изоҳ