• 12 692 сўм
    100.85
  • 14 511 сўм
    -34.54
  • 158 сўм
    4.62
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 692 сўм
    100.85
  • 14 511 сўм
    -34.54
  • 158 сўм
    4.62
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Криминал 30 июл 13:29

Самарқандда эркак 28 ёшли турмуш ўртоғини бўғиб ўлдирди

Икки фарзандни тарбиялаётган эр-хотин ўртасида мунтазам равишда жанжаллар бўлиб келган. Маҳаллада оила низоли оилалар рўйхатига киритилган.

514
0
Видеодан кадр

Самарқанд вилоятида икки фарзанднинг онаси бўлган 28 ёшли аёлнинг ўлдирилиши юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

"Миллар" дастурда айтилишича, фожиа Оқдарё туманида содир бўлган. Турмуш қурганига 7 йил бўлган эр-хотин ўртасида доимий жанжаллар бўлиб турган. Маҳаллада оила низоли оилалар рўйхатига киритилган. Аввалроқ эркак маъмурий жавобгарликка тортилган ва 15 сутка қамоқда бўлган. Вақт ўтиб, улар муаммоли оилалар рўйхатидан чиқарилган.

Марҳуманинг онасининг айтишича, калтаклаш ва таҳқирлаш билан кечган можароларга қайнона ва қайнсингиллар ҳам аралашган. Ота-онаси қизига оилани тарк этишни таклиф қилишган, аммо у бу таклифни рад этган.

Фожиа содир бўлган куни марҳуманинг яқинлари воқеа жойига етиб борганида, ҳудуд ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан атроф ўраб олинган. Уларга қизларини куёви бўғиб ўлдиргани ҳақида хабар беришган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи ҳибсга олинган, ҳолат юзасидан тергов олиб борилмоқда.

514
0

Изоҳ