• 12 692 сўм
    100.85
  • 14 511 сўм
    -34.54
  • 158 сўм
    4.62
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 692 сўм
    100.85
  • 14 511 сўм
    -34.54
  • 158 сўм
    4.62
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Криминал 30 июл 09:54

Тошкент вилоятида қайнонаси ва аёлини пичоқлаб ўлдирган эркак 22 йилга қамалди

Судланувчи эркак ушбу қотилликни аёлининг хиёнатига чидай олмаганидан содир этганини маълум қилди.

292
0
Видеодан кадр

Жорий йилнинг 19 март куни Тошкент вилоятида эркак аёли ва қайнонасини пичоқлаб, ўлдиргани ҳақида хабар берган эдик.

Ушбу ҳолат юзасидан Чиноз туман судида суд ҳукми ўқилгани "Миллар" дастурида маълум қилинди.

Маълум бўлишича, судланувчи эркак қайнонасининг уйида ичкуёв бўлиб яшаб келган.

Суд мажлисида судланувчининг маълум қилишича, эркак ушбу қотилликни аёлининг хиёнатига чидай олмаганидан содир этган.

Иш ҳужжатларида келтирилишича, судланувчи куёв қайнонаси ва турмуш ўртоғини пичоқ синиб кетгунга қадар жароҳатлаган.

Суд ҳукмига кўра, судланувчи ЖКнинг 97-моддаси 2-қисмининг "а,ж,о,р" бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилди ва 22 йилга озодликдан маҳрум этилди.

292
0

Изоҳ