• 12 692 сўм
    100.85
  • 14 511 сўм
    -34.54
  • 158 сўм
    4.62
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 692 сўм
    100.85
  • 14 511 сўм
    -34.54
  • 158 сўм
    4.62
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 10:32

Ҳар йили иқтидорли ўқувчилар ва педагоглар соғломлаштириш оромгоҳларига юборилади

Ҳукумат дам олувчиларни оромгоҳларга қабул қилиш тартибини тасдиқлади. 12 кунлик дам олиш учун йўлланмалар муайян мезонлар асосида берилади.

108
0
Tmss.uz

Ҳукумат қарори билан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги соғломлаштириш оромгоҳларига дам олувчиларни қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Ҳужжатга кўра, 12 кунлик дам олиш учун оромгоҳларга йўлланмалар йил давомида берилади. Дам олиш қуйидаги оромгоҳларда ташкил этилади: "Лочин" (Жиззах вилояти), "Гагарин" (Қашқадарё вилояти), "Қалдирғоч," "Хумор" (Самарқанд вилояти), "Республика дам олиш маскани" (Тошкент вилояти), "Қўқон нафосат" (Фарғона вилояти).

Дам олиш ҳар йили қуйидаги муддатларда ўтказилади:

• Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизими ходимлари ва илғор педагоглар учун - сентябрдан майгача;

• иқтидорли ўқувчилар учун - июндан августгача.

Ҳар бир ҳудудда комиссиялар тузилиб, улар 7-14 ёшдаги иқтидорли ўқувчиларни қуйидаги мезонлар асосида танлаб олади:

• асосий олимпиаданинг учинчи ва тўртинчи босқичларида фанлар бўйича 1, 2, 3-ўринларни эгаллаган ўқувчилар;

• минтақавий халқаро олимпиадалар ғолиблари;

• нуфузли халқаро олимпиадаларда иштирок этган ўқувчилар;

• халқаро танловлар, фестиваллар ва мусобақалар ғолиблари;

• республика ташкилотлари томонидан ташкил этилган турли кўрик-танлов ва мусобақаларнинг республика босқичлари ғолиблари.

Шунингдек, соғломлаштириш оромгоҳларига илғор педагоглар танлаб олинади:

• халқаро олимпиадалар ғолибларини тайёрлаганлар;

• халқаро олимпиадалар ғолиблари;

• мутахассислиги бўйича халқаро сертификатларга эга бўлган чет тиллари ва STEAM фанлари;

• асосий олимпиадаларнинг республика босқичи ғолибларини тайёрлаганлар;

• республика танловларида совринли ўринларни қўлга киритганлар;

• олий ёки биринчи малака тоифасига эга бўлган бошланғич синфлар ва мактабгача таълим муассасалари;

• асосий олимпиадаларнинг вилоят босқичи ғолибларини тайёрлаган.

Йўлланмалар дам олувчиларга белгиланган мезонлар асосида навбатма-навбат берилади.

108
0

Изоҳ