• 12 692 сўм
    100.85
  • 14 511 сўм
    -34.54
  • 158 сўм
    4.62
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 692 сўм
    100.85
  • 14 511 сўм
    -34.54
  • 158 сўм
    4.62
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Хориж Кеча, 14:59

Жанубий Корея ҳукумати аҳолига КХДР билан эркин алоқа қилишга рухсат берди

КХДР фуқаролари билан алоқалар тўғрисидаги хабарномаларни тартибга солувчи ҳужжат имзоланди.

214
0
Global Look

Жанубий Корея Бирлашиш вазирлиги мамлакат аҳолисининг Корея Халқ Демократик Республикаси (КХДР) фуқаролари билан алоқаларини чекловчи фармонни бекор қилди, деб ёзди Yonhap агентлиги.

Вазирлик раҳбари Чон Дон Ённинг маълум қилишича, КХДР фуқаролари билан алоқалар тўғрисидаги хабарномаларни тартибга солувчи ҳужжат бир кун аввал имзоланган.

"Энди хусусий даражадаги алоқаларга тўлиқ рухсат берилди. Оддий фуқаролар ўртасидаги эркин алоқалар бир-бирини яхшироқ тушунишга имкон беради, бу эса тинч-тотув яшашга ҳисса қўшиши мумкин," - дея унинг сўзларини келтиради агентлик.

Илгари, вазирлик йўриқномасига кўра, жанубий кореяликлар КХДР аҳолиси билан алоқалари ҳақида идорани олдиндан хабардор қилишлари ва улар бунинг учун расмий рухсат олишлари керак эди.

Шу билан бирга, расмийлар илтимосномани рад этиши ҳам мумкин эди. Чунки баъзи ҳолларда суҳбатдош КХДР махсус хизматларида ишлаши мумкинлиги гумон қилинган.

214
0

Изоҳ