Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг навбатдан ташқари олтинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессияда Бош прокурор Н.Йўлдашев, Олий Мажлиси Сенати, Қорақалпоғистон Республикаси ҳукумати аъзолари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари ва ОАВ вакиллари иштирок этди.
Сессия кун тартибида Қорақалпоғистон Республикаси Прокурори тўғрисидаги масаласи кўриб чиқилди. Сессияда Қорақалпоғистон Республикаси Прокурори лавозимига Аминов Шохрух Азаматовичнинг номзоди тавсия этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар берди.
Аминов Шохрух Азаматович фаолияти давомида Сирдарё вилояти прокурори, Навоий вилояти прокурори, Бош прокурор ўринбосари лавозимларида самарали фаолият олиб борган.
Кун тартибидаги масала бўйича депутатлар томонидан қарор қабул қилинди ва Аминов Шохрух Азаматович Қорақалпоғистон Республикаси Прокурори лавозимига тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йили Шохрух Аминов бош прокурор Ниғматилла Йўлдошевга ўринбосар бўлгани ҳақида хабар берган эдик.
Изоҳ