Сурхондарё вилояти ҳокимлиги хабарига кўра, 2025 йил 4 август куни, соат 03:02 ларда, Шўрчи тумани “Боботоғ” маҳалласи ҳудудида жойлашган уч қаватли савдо марказининг биринчи ва иккинчи қаватларида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар келиб тушган.
Хабарга асосан, ёнғин-қутқарув бўлинмалари воқеа жойига соат 03:15 да етиб бориб, ёнғин соат 05:10 да қуршаб олинди. Ёнғинни ўчириш ишларига 10 та ёнғин-қутқарув экипажи, ҳамда 2 та сув ташувчи техника жалб этилган.
Ёнғин соат 07:30 да тўлиқ ўчирилган. Ёнғиндан тан жароҳати олганлар тўғрисида маълумот келиб тушмади.
Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ва етказилган зарар миқдорини аниқлаш бўйича тегишли мутасадди идоралар томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ