МИБ Андижон вилояти бошқармаси матбуот хизмати хабарига кўра, қидирувдаги шахс икки йил давомида вояга етмаган фарзандлари учун алимент тўлашдан бўйин товлаб келган. Натижада унинг қарзи 59 миллион сўмга етган.
МИБ ходимлари қиз бола номидан Telegram мессенжерида қарздор билан ишқий ёзишмаларга киришиб, унга қаҳвахоналардан бирида учрашув белгилашган.
Эркак "учрашув"га келганида, уни МИБ ходимлари ушлашган. Ҳозирда қарздордан талаб қилинган алимент суммасини ундириш ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ