• 12 525 сўм
    -96.4
  • 14 456 сўм
    -140.29
  • 157 сўм
    -1.9
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 525 сўм
    -96.4
  • 14 456 сўм
    -140.29
  • 157 сўм
    -1.9
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Реклама Кеча, 16:00

Ичанқалъа ва Арда Хива мажмуаларида анъанавий “Қовун сайли” фестивали бўлиб ўтади

8–10 август кунлари бўлиб ўтадиган “Қовун сайли” фестивалида Ўзбекистоннинг барча вилоятларида етиштирилган ширин қовунларнинг кўргазма-савдоси, театрлаштирилган саҳналар, миллий либослар намойиши, ҳунармандлар, тасвирий ва амалий санъат кўргазмалари, фольклор гуруҳларининг чиқишлари ташкил этилади.

126
0

Ҳар йили қадимий Хива шаҳрининг Ичан қалъаси бағрида ўтказиладиган Қовун Сайли – бу нафақат ширин қовунларнинг кўргазмаси, асрлар давомида сайқал топган миллий анъаналар, меҳмондўстлик ва деҳқончилик маданиятининг ёрқин ифодасидир.

Фестиваль йилдан йилга кенгайиб, нафақат Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидан, балки чет эллардан ҳам минглаб меҳмонларни бирлаштирмоқда. Бу ерда энг мазали қовунларнинг нодир навлари тақдим этилиб, ҳар бир меҳмон уларнинг бетакрор таъмини татиб кўриш имкониятига эга бўлади.

Шунингдек, фестиваль доирасида миллий анъаналарга асосланган турли кўнгилочар дастурлар, халқ ўйинлари, концертлар ва бозорлар ташкил этилади.

Қовун Сайли – бу шунчаки фестиваль эмас, балки қадимий Хиванинг меҳмондўстлигини, унинг бой маданиятини ва бебаҳо деҳқончилик меросини ҳис қилиш учун ноёб имкониятдир. Ҳар йили бу фестиваль янада кенгроқ нишонлашга ҳаракат қилинади ва сизни ҳам шу улкан байрамга таклиф қиламиз.

Батафсил маълумот учун ҳавола: qovunsayli.uz.

Боғланиш учун телефон рақамлар: 

+998 93 466 10 01;
+998 62 223 00 17.

Реклама ҳуқуқлари асосида

126
0

Изоҳ