Кеча, 8 сентябрь куни Тошкентдаги "Олимпия" стадионида Cafa Nations Cup футбол мусобақасининг финал учрашуви бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эрон МТЖга қарши баҳс олиб борди ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувда киритилган ягона голга Ҳожиакбар Алижонов муаллифлик қилди.
Ушбу учрашувни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев, ФИФА президенти Жанни Инфантино, ЎФА раҳбарияти ва бошқа расмий шахслар стадиондан томоша қилишди. Учрашув якунланганидан сўнг Шавкат Мирзиёев ва Жанни Инфантино тақдирлаш маросимида иштирок этишди.
Изоҳ