• 12 040 сўм
    54.51
  • 13 992 сўм
    69.34
  • 149 сўм
    0.31
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 040 сўм
    54.51
  • 13 992 сўм
    69.34
  • 149 сўм
    0.31
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 3 октябр 21:15

Талабалар my.gov.uz орқали ижара тўловининг бир қисмини қайтариб олишлари мумкин бўлади

Янги тартиб 2025 йил 1 ноябрдан кучга киради. Илгари ҳужжатларни декан ўринбосарига ёки олийгоҳнинг тегишли бўлимига тақдим этиш талаб этилар эди.

353
0
urdu.uz

2025 йил 1 ноябрдан бошлаб давлат олий таълим муассасалари талабалари ойлик ижара тўловининг бир қисмини қайтариб олиш учун ягона портал орқали ариза топшириш имкониятига эга бўлади.

Аввал бу жараён учун талабалар маълумот ёки ҳужжатларни декан ўринбосарига, факультетнинг ёшлар билан ишлаш бўлимига ёки талабаларни уй-жой билан таъминлаш ишларини мувофиқлаштирувчи олийгоҳ бўлимига топширишлари керак эди.

Эслатиб ўтамиз, ижара тўловининг қайтариладиган қисми Тошкент шаҳрида энг кўпи билан 1 БҲМ, қолган ҳудудларда эса 0,5 БҲМдан ошмаслиги белгиланган. Бу тартиб 2021 йил 24 сентябрдаги ҳукумат қарори билан тасдиқланган низомда кўзда тутилган.

353
0

Изоҳ