Ўзгидромет хабарига кўра, бугун кундузи Фарғона водийси вилоятларида ва куннинг биринчи ярмида Тошкент, Сурхондарё вилоятларида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин.
Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди.
6-7 декабрь кунлари республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди. Фақат шанба куни кечқурун ва якшанба кунига ўтар кечаси Тошкент, Сурхондарё вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади. Қорақалпоғистон Республикаси. Хоразм вилоятида якшанба куни куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғади, Қорақалпоғистон Республикаси шимолида ёмғир қорга айланиши мумкин.
Республика бўйича баъзи жойларга туман тушиши мумкин.
Ҳаво ҳарорати асосан 5-7 декабрда кечалари 2 даража совуқ-3 даража илиқ, кундуз кунлари 8-13 даража илиқ, шимолда кечалари 2-7 даража совуқ, кундуз кунлари 3-8 даража илиқ бўлади.
8 декабрда республиканинг кўпчилик вилоятларида ёмғир ёғади, фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Сурхондарё вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.
Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан бироздан ўртача тезликгача эсади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, 7-8 декабрда баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин.
Тошкентда 5 декабрда куннинг биринчи ярмида бироз ёмғир ёғиши мумкин. 6-7 декабрда асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади, фақат 6 декабрда кечқурун ва 7 декабрга ўтар кечаси ёмғир ёғиши мумкин. Кечаси ва эрталаб баъзи жойларга туман тушади. Ҳарорат асосан 5-7 декабрда кечалари 0-2 даража илиқ, кундуз кунлари 9-12 даража илиқ бўлади.
8 декабрда ёмғир ёғади. Ҳарорат кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 5-7 даража илиқ бўлади.
Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 3-8 м/с тезликда эсади.
Изоҳ