• 11 991 сўм
    -13.94
  • 13 959 сўм
    -34.23
  • 151 сўм
    0.49
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 991 сўм
    -13.94
  • 13 959 сўм
    -34.23
  • 151 сўм
    0.49
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 14:37

2026 йилдан бошлаб банклар кредит расмийлаштиришда мижозларга рисклар чек-листини тақдим этиш мажбуриятини олади

Банклар мижозларга кредит олиш билан боғлиқ хатарларни махсус чек-лист орқали тушунтириб беради. Онлайн аризаларни тўлдириш жараёнида банклар мижоз ўрнига белгилар қўйиш ёки майдонларни автоматик тўлдириш ҳуқуқига эга бўлмайди.

62
0
UzNews.uz

Адлия вазирлиги Марказий банк қарорига мувофиқ банклар фаолиятига қўйиладиган минимал талабларга ўзгартишларни рўйхатдан ўтказди. Ушбу ўзгартишлар жисмоний шахсларни кредитлаш жараёнларини тартибга солишга қаратилган.

Ҳужжатга кўра, 2026 йил 29 январдан бошлаб банклар кредит расмийлаштириш пайтида фуқароларга рисклар чек-листини қоғоз ёки электрон шаклда тақдим этиши шарт.

Мижоз чек-листдаги ҳар бир банд билан танишиб чиқиши, уларни махсус белги билан тасдиқлаши ва имзо қўйиши лозим. Истеъмолчи чек-листдаги барча бандлар билан танишганини тасдиқламagunча кредит шартномасини расмийлаштиришга йўл қўйилмайди.

Чек-лист қуйидаги бандини ўз ичига олади: • Кредит — бу харажат;

• Мен кредитни тўлаш жадвали билан диққат билан танишдим;

• Менинг даромадим кредитни тўлаш учун етарли;

• Мен кредит тўловини кечиктириш оқибатларидан хабардорман.

Банклар молиявий қийинчиликка, оғир ҳаётий вазиятга ёки форс-мажор ҳолатларига дуч келган истеъмолчилар мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича тасдиқланган тартибга эга бўлиши шарт. Бу тартиб банкнинг расмий веб-сайтида жойлаштирилиши лозим.

Шунингдек, мазкур тартибда туғруқ таътилида бўлган аёлларнинг амалдаги кредитлар бўйича тўлов муддатларини 10 ойгача узайтириш ҳақидаги аризаларини кўриб чиқиш қоидалари ҳам белгиланиши керак.

Бундан ташқари, банк амалиётида қўлланилмаслиги лозим бўлган ноинсоф хизмат кўрсатиш усуллари рўйхати ҳам тўлдирилди:

• мижоз сўраганидан ортиқ суммада кредит таклиф қилиш;

• кредит қарзини фуқароларга тўланадиган давлат нафақаси ёки ижтимоий ёрдам маблағлари (шу жумладан, ижтимоий карталардаги маблағлар) ҳисобидан ундириш;

• тўлов жадвалида кўрсатилган санадан олдин кредитни тўлашни талаб қилиш (автоматик тўлов хизмати ёки қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно).

Молиявий хизматларни, жумладан онлайн хизматларни кўрсатишда банкларга мижоз ўрнига олдиндан белги қўйиш, унинг номидан қарор қабул қилиш ёки кредит параметрлари (сумма, муддат, даромад ҳақидаги маълумот) бўйича майдонларни олдиндан тўлдириш тақиқланади.

Агар банк мижозга танлов имконини берса, унга барча белгиларни мустақил қўйиш, кредит параметрларини танлаш ва маълумотларни тўлдириш ҳуқуқи кафолатланиши лозим.

Шунингдек, агар мижоз шартнома (оферта)нинг барча саҳифаларини кўриб чиқмаган бўлса, у ҳолда «шартларга розиман» тугмасини босиш имкони берилмаслиги керак.

62
0

Изоҳ