• 11 963 сўм
    50.85
  • 13 971 сўм
    97.5
  • 155 сўм
    1.96
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 963 сўм
    50.85
  • 13 971 сўм
    97.5
  • 155 сўм
    1.96
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 18:48

Президент Гулистондаги портлаш қурбонларининг оилаларига 100 млн сўмдан ажратиш бўйича топшириқ берди

Давлат раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдириб, тез фурсатда моддий ёрдам ажратиш ва ҳодиса сабабларини аниқлаш бўйича топшириқ берди.

197
0
President.uz

Халқ депутатлари Сирдарё вилояти кенгаши сессиясида Шавкат Мирзиёев Гулистондаги кафеда юз берган портлаш оқибатида ҳалок бўлган фуқароларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди.

Президент уч кун муддатда ҳалок бўлганларнинг оилаларига 100 миллион сўмдан моддий ёрдам ажратиш бўйича топшириқ берди.

Айни пайтда Республика шошилинч тиббий ёрдам маркази директори бошчилигида 10 нафар малакали шифокор томонидан жабрланганларга бепул тиббий ва психологик ёрдам кўрсатилмоқда.

Бундан ташқари, масъул идораларга қисқа муддатда ҳодиса сабабларини аниқлаш ва қонун устуворлигини таъминлаш бўйича топшириқлар берилди.

Бу фожиа фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича бутун тизим учун катта сабоқ бўлиши кераклиги таъкидланди. Қиш мавсумида бундай нохуш ҳолатларнинг олдини олиш учун барча масъул хизматлар 24 соатлик иш тартибига ўтиши зарурлиги таъкидланди.

197
0

Изоҳ