• 11 963 сўм
    50.85
  • 13 971 сўм
    97.5
  • 155 сўм
    1.96
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 963 сўм
    50.85
  • 13 971 сўм
    97.5
  • 155 сўм
    1.96
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 20:32

Самарқандда тадбиркор чўчқаларни боқиш учун ҳавога зарарли моддалар тарқатди — фото

Пастдарғом туманида чўчқаларга емиш тайёрлаш мақсадида автомашина баллонларини ноқонуний ёқиб, ҳавога зарарли моддалар тарқатиш ҳолати аниқланди.

345
0
t.me/pastdargomuz

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти Пастдарғом туманидаги Камолот маҳалласи аҳли кечаси тарқаладиган ноодатий тутундан азият чекиб келаётгани, яъни маҳаллада тадбиркор автомашина баллонларини ёқиб, чўчқалар учун емиш тайёрлаб келгани ҳақида хабарлар тарқалди. 

Хабарларга кўра, тадбиркор 2 йил давомида бу ерда чўчқа боқиб келган. Ҳайвонларга озуқа тайёрлаш мақсадида кечаси машина баллонларини ёққан. Бизнес омбудсманга хат билан мурожаат ва ташкилот жавоб хатига асосан, тадбиркорга нисбатан қонунда белгиланган тартибда чора кўрилади.

Дастлабки маълумотларга кўра, корхона ушбу турдаги фаолият билан шуғулланиш учун экология органи ва санитария-эпидемиология марказидан рухсат олмаган.

Туман ҳокимлиги Матбуот хизматининг хабар қилишича , келиб тушган мурожаатга асосан туман ҳокими тегишли масъуллар ҳамроҳлигида ушбу ҳудудда ўрганиш олиб борган.

Ўрганиш давомида мазкур ҳудудда чорва учун емиш тайёрлаш мақсадида автомашина баллонларини ноқонуний ёқиб, ҳавога зарарли моддалар тарқатган ҳолат аниқланган.

“Мазкур қонунбузарлик юзасидан масъул хизматлар томонидан тезкор тарзда чора кўриляпти. Воқеа жойида тўхтатув чоралари кўрилди ва тегишли шахсларга нисбатан белгиланган тартибда ҳуқуқий чоралар қўлланиши белгиланди”, - дейилади хабарда.

345
0

Изоҳ